UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

ОЧЛ. Нилмар "Бунёдкор"ни мағлуб этди Янгиликлар

ОЧЛ. Нилмар "Бунёдкор"ни мағлуб этди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Жаиш" клуби ўртасидаги ўйин бошланмоқда.
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-ЖАИШ” (Қатар) 1:2
11 март 2014. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00.
Ҳакамлар:
Тома Масааки, Яги Акане, Игараши Хироюки (учаласи Япония), Сивакорн Пуудом (Таиланд)

Голлар: Нилмар 33, - 0:1. Нилмар 70, - 0:2. Баҳодир Пардаев 90+3, - 1:2.

"Бунёдкор": 25.Муротжон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (18.Бобиржон Акбаров, 46), 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев (27.Сардор Собирхўжаев, 68), 33.Олег Зотеев (24.Баҳодир Пардаев, 56), 40.Сергей Симоненко.

Захира: 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 45.Акбар Тўраев.

"Ал Жаиш": 33.Аҳмад Софян, 7.Весам Ризиқ, 8.Юсуф Муфта, 9.Нилмар (15.Абдулқодир Адам, 80), 10.Жирес Кембо Экоко (6.Рами Фаёз, 85), 12.Мажид Муҳаммад (18.Муҳаммад Эл Сайид, 75), 14.Моҳд Метнани, 17.Сеул Ки, 19.Абдураҳмон Акбар, 21.Али Санад.

Захира: 3.Абдуллоҳ Аиш, 11.Деяб Ҳассан, 20.Вагнер Ренан Рибейро, 91.Сауд Муборак.


Ҳакамлар эксперти: Виктор Колпаков (Қирғизистон)
Учрашув комиссари: Камарудин Бин Саҳари (Малайзия)

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади. "Бунёдкор" ўз уйида "Ал Жаиш"га мағлуб бўлди 1:2.
90+3. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Пардаев дарвозага йўллади - 1:2.
90+3. ГООООООООООООООООООООООЛ. 1:2 БАҲОДИР ПАРДАЕВ
90+2. "Бунёдкор" бурчак тўпи тепади. 
90. Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди.
89. Рашидов рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди ҳакам бу вазиятда ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатди
87. Абдулқодир Адам чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, Зуҳуров ўз ўрнига қайтишга тўпни ушлаб олишга улгурди
86. Рашидов тўпни чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди, Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
85. Ўзгариш. "Ал Жаиш". Кембо Экоко ўрнига Рами Фаёз майдонга тушди
83. Экоко "Бунёдкор" ҳимоячиларини тинч қўймаяпти, тўпни қандай қилиб сақлаб туриш кераклигини намойиш этиб бераяпти бу футболчи
81. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев
80. Ўзгариш. "Ал Жаиш". Нилмар ўрнига Абдулқодир Адам майдонга тушди
76. Хавфли вазият! Рашидовнинг кучли зарбасини даровзабон қайтарди, бурчак тўпидан сўнг Шодиев жарима майдони чизиғидан дарвозага зарба берди, ноаниқ
75. Ўзгариш. "Ал Жаиш". Мажид Муҳаммад ўрнига Муҳаммад Эл Сайид майдонга тушди
73. Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Софян тўпни қўлидан чиқариб юборди ва бурчак тўпи ишлаб олинди. Сардорнинг узатиб берган тўпи ноаниқ кетди
72. Жавлон Иброҳимов майдон марказида Метнанига нисбатан қўпол ўйнади
70. Ён чизиқдан ташлаб берилган тўпни эгаллаб олган Нилмар ўткир бурчакдан туриб дарвозани ишғол қилди - 0:2
69. ГОЛ. Нилмар 0:2

68. Ўзгариш. "Бунёдкор". Саҳоб Жўраев ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди
67. Сардор Рашидов ҳужумда Холид Муфтага нисбатан қўпол ўйнади
66. Огоҳлантириш. "Ал Жаиш". Аҳмад Софян
65. Рашидовнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар бартараф этишди
63. "Ал Жаиш" посбони тўпни эгаллаб олиб ётиб олди, унга шифокорлар ёрдам беришди
60. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
58. Мезбонлар чамаси 35 метрлардан жарима тўпига эга бўлишди, Пишурнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди
56. Ўзгариш. "Бунёдкор". Олег Зотеев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди
53. "Бунёдкор" иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлади, бироқ ҳозирча дарвоза ёнида хавфли вазиятлар содир бўлмади
49. Бурчак тўпини Рашидов амалга оширди, ҳаволатиб узатилган тўпни Акбаров боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
48. Карлес Кото дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўпни Софян қайтарди, Котонинг жарима майдони ичига узатган тўпини Рашидов дарвозага йўллади, ҳимоячилар қайтаришди
47. "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Ҳимоячилар томонидан қайтрилган тўпни Жавлон Иброҳимов дарвозага йўллади, ноаниқ
46. Иккинчи бўлим бошланди
46. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов ўрнига Бобиржон Акбаров майдонга тушди

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1. Танаффус
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43. Экоко ва Нилмар жарима майдони ичида хавфли вазиятни юзага келтиришди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди
41. 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Кембо Экоко амалга оширди, тўпни Зуҳуров қайтарди
40. Мажид Муҳаммад рақиб жарима майдони ичига кириб кетаётганида Хайрулла Каримов томонидан тўхтатилди
38. Абдураҳмон Акбар Воҳид Шодиевга нисбатан қўпол ўйнади, жарима тўпини Сергей Симоненко амалга оширди, ноаниқ
34. Бразилиялик ҳужумчи тўпни ўзига ажойиб тарзда тўғрилаб олиб икки ҳимоячидан қочиб кетди ва Зуҳуровнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллади - 0:1.
33. ГОЛ. Нилмар 0:1
31. Огоҳлантириш. "Ал Жаиш". Моҳд Метнани
29. Рашидов яна бурчак тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди
28. Пишур боши билан шеригига оширди, Воҳид Шодиевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб этди
26. "Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми. Иккала қанотдан футболчилар олдинга ўтишди. Бироқ жарима майдони ичига узатилган тўпни қайтариб юборилди
23. Воҳид Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
21. Сардор Рашидов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг узоқ устунига тегиб дарвозага кирди ва ҳимоячига тегиб майдонга қайтди, ҳакамлар буни кўришмади
20. Хавфли вазият. Зотеев-Шодиев комбинациясидан сўнг Воҳид Шодиев тўпни жарима майдони ичига оширди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
18. Нилмар жарима майдони ичига киришга уринди, Саҳоб Жўраев тўпни олиб қўя олди
16. Жавлон Иброҳимов майдон марказида Метнанини йиқитди, жабрланувчининг ўзи жарима тўпини амалга оширди. Зарба аниқ чиқди, Зуҳуров тўпни қайтарди
13. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов
12. Мажид Муҳаммад рақиб жарима майдони ичига учта ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни ушлаб олди
11.
Пишур томон узатилган тўпни Олександр тўхтатди, аммо ёнидаги икки ҳимоячидан бири тўпни олиб қўйди
9. Сеулки чамаси 30 метрлардан дарвозага зарба берди, жуда ноаниқ
7. Олександр Пишур ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага кучли зарба берди, тўпни Аҳмад Софян қайтарди
5. Меҳмонлар иккита хавфли вазият содир этишди. Жарима тўпидан сўнг Воҳид Шодиев қайтарди. Чап қанотдан Кембо Экоконинг жарима майдони ичига узатган тўпини қайтаришга Зуҳуров хатога йўл қўйди. Саҳоб Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
3. Ўйин қарама қарши ҳужумлар билан давом этмоқда. "Ал Жаиш"нинг ҳужумини қайтаргач вакилларимиз олдинга ўтишди. Бироқ Пишур тўпни олдириб қўйди
2. Рашидовнинг фаоллиги туфайли "Бунёдкор" ҳужум ташкил қилди, Пишурнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
1. Мажид Муҳаммад ҳужумда Саҳоб Жўраевни йиқитди
17:00. УЧРШАУВ БОШЛАНДИ
16:55. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика