

Бугун "Baniyas Stadium"да эртанги беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар вакиллари ҳамда ОФК расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.
Йиғилишда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва ҳар иккала жамоанинг қайси либосларда ҳаракат қилиши ҳам келишиб олинди.
Унга кўра, "Насаф" аъзолари қизил рангли либосларда, майдон эгалари эса очиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.



Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин ғолиби "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) ва "Ал Виҳдат" (Иордания) клублари билан бирга "E" гуруҳида иштирок этади.



