UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Ҳамиджон АКТАМОВ: “Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди”  4 01:20Балотелли: "Олтин тўп"ни ютиш учун Месси ва Роналдуни ўлдиришим керак"  8 00:50Александр Хомяков: "Натижадан қониқдим"  0 00:30Рауф Инилеев: «Машъал» бизни бир қўли билан мағлуб этди»   1 00:15ЕЧЛ финали илк бор ёпиқ том остида ўтади  6 23:52"Тоттенхэм" Гонконг клубини мағлуб этди  2 23:25"Шальке" Европа лигаси финалчисига қизиқиб қолди  0 23:15Расмий хабар. Бернарду Сильва "Манчестер Сити"га ўтди  8 22:50Макелеле "Суонси"даги фаолиятини давом эттиради  0 22:33Обамеянг «Боруссия» раҳбариятига ичидаги дардини айтди  2 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 21:45Olamsport: Истоминнинг "Ролан Гаррос"даги рақиби маълум бўлди, Олимпиада мезбонлиги учун 88 миллиард доллар ва бошқа хабарлар  0 21:44Жасур Абдураимов: "Учрашув асабий руҳда кечди"  12 21:31Манчестернинг икки жамоаси битта футболчи учун курашади  14 21:20Даврон Файзиев: "Учинчи голда оффсайд борга ўхшади"  12

09 ноя 08:45
Янгиликлар

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ?

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Унда "Гуанчжоу Эвергранд" ўз майдонида "Сеул" ФКни қабул қилади. Биринчи баҳс Кореяда 2:2 ҳисобида якунига етганди. Биз учрашув иштирокчиларининг жавоб беллашуви олдидан фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Маурисио Молина (Сеул ФК ярим ҳимоячиси):
- ОЧЛни ютиш жуда ажойиб ва мен бундай бахтга эришишни яна бир бор истаган бўлардим. Чемпион бўлишни кўпроқ хоҳлаяпман, лекин рақибимиз жуда кучли жамоа. Уларни тажрибали мураббий бошқармоқда. Биз Хитойга ғалаба қозониш учун ташриф буюрдик. Ўйлаймизки, "Сеул" тарихида янги саҳифани ёзамиз.

Жнг Жи (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Финалдаги ғалаба менга кўп нарсани билдиради. Англия ва Хитойда ички мусобақаларда ғолиб чиққанман, бироқ ҳали халқаро ютуқларга эришмаганман. Футболчиларнинг барчаси ўйинда майдонга тушиб, бор кучини сарфлашга тайёр турибди. Хотиржамликни сақлаган ҳолда бутун эътиборимизни ўйинга қаратишимиз шарт.

Дарио Конка (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Биринчи баҳсда рақибни бевосита майдонда ўргандик. Энди эса улардан кучли эканлигимизни исботлашга уринамиз. Ўтган йилги тажриба менга кўп ёрдам берди. Ҳар қандай мусобақада илк бор майдонга тушганингда муаммоларга дуч келасан. Финалгача қийин йўлни босиб ўтдик. Бизни кубокдан бир баҳс ажратиб турибди. Финалда бор кучимизни ишга солиб, мухлисларимиз кўз ўнгида байрам қилишга уринамиз.

Ёнг Су Чой (Сеул ФК бош мураббийи): - К лиганинг 30 йиллигига бағишлаб, финалда зафар қучишни кўзлаяпмиз. Шунингдек, жамоа тарихига янги битикларни ёзиб қўйишда бу жуда муҳим. Футболчиларда иштиёқ юқори. Улар бутун жамоа сифатида ўйинга шай ҳолатда. Чемпионларга хос руҳиятга эгамиз. Ҳозир ўйинга режаларимизни айтмайман, буни учрашув давомида кўриб оласизлар. Беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга тайёрмиз.

Марчелло Липпи (Гуанчжоу Эвергранд бош мураббийи): - Барчамиз ҳал қилувчи баҳсга шай ҳолатдамиз. "Сеул"ни ҳурмат қиламиз, лекин ўз кучимизга ишонган ҳолда айтаманки, биз ғалаба қозонамиз. Мухлислар билан биргаликда уни нишонлаш иштиёқида ёняпмиз. Учрашув осон кечмаслиги турган гап. Бундай шароитда ишқибозларнинг ёрдами жуда асқотади. Футболчиларда босим йўқ, аксинча иштиёқ кучли. Бир ярим йилдан буён жамоа муваффақиятларга эришиш йўлида тер тўкиб келди. Энди ўша фурсатни қўлдан чиқармаслик зарур. Футболчилар халқар саҳнада ном қозонишлари бу катта имконият. Ўйинчилар сезиларли даражада ўсишга эришдилар. УЕФА Чемпионлар лигаси ёки Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ўртасида катта фарқ йўқ. Лекин жаҳон чемпионатидаги ғалаба ва финални ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Жамоамиз сафида легионерлар бошқа клубларникидан кўп эмас. Клубим Хитой жамоаси ва ғалаба маҳаллий ўйинчилар учун, Хитой футболи тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Баҳсдан олдин имкониятларни барибир тенг баҳолайман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  104
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  88
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: