

Маълумки, Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" бу турда Эроннинг "Истиқлол" клуби устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди. Лекин шундан кейинги ўйинда жамоа ютқазиб қўйди.
"Ал Ҳилол" ўз майдонида "Ал Таавон"га қарши Қирол Кубоги ярим финалида майдонга тушиб, кутилмаганда йирик 0:5 ҳисобида имкониятн бой берди. Натижада ўйин тугаши билан раҳбарият мураббий Зоран Мамични ишдан бўшатди ҳамда унинг ўрнига вақтинча бош мураббий этиб Периклес Чамускани тайинлади.
53 ёшли Чамуска эртаси куни футболчиларга таништирилди. Эндиликда машғулотларни у олиб боради. Қизиғи шундаки, бу мураббий ўзининг илк учрашувини эртага Саудия Пролигаси доирасида "Ал Таавон"га қарши ўтказади.



