ОЧЛ. "Ал Айн" — "Насаф": "Аждарлар" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2024, 17:34
Бугун Ал Айн шаҳридаги "Ҳалифа Бин Зайид" ўйингоҳда "Ал Айн" — "Насаф" учрашувидан олдин иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Майдон эгалари "Ал Айн" оқ рангли либослардан, "Насаф" эса тўлиқ қизил рангли либослардан фойдаланиши келишиб олинди. 


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати