

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби учинчи саватчадан жой олди. Яъни "шерлар" гуруҳ босқичида "Ал Виҳдат" (Иордания), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон) ва "Аҳал" (Туркманистон) клублари билан тўқнаш келмайди.
Агар "Насаф" плей-оффда "Банияс"ни (БАА) мағлуб этса 4-саватчадан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади.
Қуръани қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:



