"Обод": Жамоа таътилда

Aslanov Jasurbek
3 окт 2016, 12:03
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Эрон ва Хитойга қарши учрашувлари сабаб олий лигада танаффус юзага келди.

Олий лиганинг 24-турини 1 октябрь куни "Нефтчи"га қарши ўтказган "Обод" 25-турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 14 октябрга белгиланган. Турлар орасидаги муддатнинг узоқлигини инобатга олган жамоамиз мураббийлари штаби футболчиларга қисқа муддатли таътил берди. Энди машғулотлар 6 октябрдан бошлаб давом эттирилади.

"Обод" матбуот котиби


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia