UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  0 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  8 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  19 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  9 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  50 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  7 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман» Янгиликлар

О.Аҳмедов: «Жамоадошларимга U20 билан мақтаняпман»

Куни кеча «Анжи»нинг Австриядаги қароргоҳига бориб қўшилган Одил Аҳмедов жамоаси билан машғулотларни бошлаб юборди.

Айни пайтда «Анжи» машғулотларини Гусс Хиддинкни оёғи синганлиги боис, САФнинг МЮдаги биринчи ёрдамчиси Рене Меленстен олиб бораяпти.

«Жамоада машғулотларни бошлаб юбордим. Дам олиш учун айтарли вақт ҳам бўлгани йўқ. Ҳозирда Австрияда жисмоний тайёргарлигимиз устида ишлаяпмиз. Кейинги йиғинлардан бошлаб ўртоқлик ўйинлари ташкиллаштирилади», - дейди Аҳмедов.

Яқинда «Анжи» ўз сафига «Зенит» ярим ҳимоячиси Денисовни қўшиб олди. Айни пайтда бу ўрин учун «Анжи»даги ўйинчилар сони анча кўп. Рақобат ҳақида футболчимиз шундай дейди:
- Битта жамоада тўртта таянч ярим ҳимоячиси тўп тепмайди. Барии-бир кимдир кетади. Лекин буни вақт кўрсатади. Бевосита ўзимга келадиган бўлсак, сўнгги кунларда трансферим ҳақида турли хабарлар чиқаяпти. Ҳақиқатдан ҳам қизиқаётганлар кўп. Аммо «Анжи»ни мени қўйиб юборгиси йўқ. Шунинг учун бўлса керак, баъзи клублардан тушаётган таклифларни жамоани ўзи рад этаяпти.

«Анжи» сафида Одил Аҳмедовдан бошқа биронта ўйинчининг ватандошлари Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмаётган экан.
- Бу мен учун алохида фахр туйғусини уйғотди. Ёшларимизнинг муваффақиятидан ҳаммадан ҳам кўра мен кўп хурсанд бўляпман. Бу ердаги юлдузларимизга керак бўлса мақтаняпман. Бевосита мусобақа ҳақида тўхталсам, ҳозирча ҳаммаси жойида. Энг мухими мусобақадан кейинги ҳаёт. Ҳудди шундай маромни ушлаб қолиш учун олқишларга учмаслик ва кўчага чиқиб кетмаслик керак. Ҳамма юлдузларнинг тагида катта меҳнат ётади. Агар улар ҳам муваффақиятга эришишни истасалар, тинмай меҳнат қилсинлар.


Сайтимиз томонидан уюштириладиган тадбирларда доимий тарзда иштирок этиб келадиган Одилнинг янги Чемпионат ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
– Сайт менга жуда мақул келди. Айниқса хабарлар бир текисда тушиб келиши. Биз легионерлар учун ўзбек футболини яқиндан билиб бориш учун сайтларнинг аҳамияти катта. Келгуси ишларингизга омад тилайман.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика