"Ньюкасл" ёзда "Байер" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
9 янв 2023, 14:36
Хабарларга қараганда, "Ньюкасл" ёзда "Байер" ҳужумчиси Мусса Диаби учун таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Франция терма жамоаси футболчисига "Арсенал" қизиқиш билдирганди.

23 ёшли франциялик футболчининг немис клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Диаби жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild