"Ньюкасл" Исакнинг ўрнига Германиядан ҳужумчи олиб келади

Khoja
29 авг 2025, 08:56
"Ньюкасл" Александр Исакка ўринбосар топди.

Жамоа “Штутгарт“ ҳужумчиси Ник Вольтемаде билан шартнома имзолайди. Англия жамоаси 23 ёшли ҳужумчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган. Трансфер нархи 80 миллион еврога тенг.

Аввалроқ, Ник Вольтемадега "Бавария" жиддий қизиқиш билдирганди. Бироқ немис жамоалари ҳужумчининг трансфер нархи бўйича келишувга эриша олишмади.

Ник Вольтемаде ўтган мавсум 33 та учрашувда 17 та гол урган. Унинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›