Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"

Khoja
24 фев 2026
Нури Шахин "Боруссия"дан бўшатилгани ҳақида эслади.

Шундай мақол бор: яхши мураббий бўлиш учун аввал ишдан бўшатилиш керак. 20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим, чунки футболчи ролидан мураббий ролига жуда тез ўтиб кетгандим.

Шу олти ойлик танаффус давомида ўзимни тинглашга, нима нотўғри кетгани ҳақида ўйлашга, ўз-ўзимни танқид қилишга ва умумий манзарани кўришга улгурдим. Дунёдаги энг яхши мураббийлар билан ўзимни солиштириб кўриш имконияти ажойиб кечди. Дортмундни тарк этган куним кейинги ишим муваффақиятлироқ бўлишини англаб етгандим.


KhojaМуаллиф
Манба: @uz_eksport