

Биринчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказган ҳимоячи Айбек Нурбоев ва "Навбаҳор" вакили Ҳасан Асқаров иккинчи даврани Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоада ўтказади. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар берди.
"Олмалиқ" давралар оралиғида Мўйдин Мамазулумов, Хуршид Мухторов ва Достон Абдураҳмонов каби футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олган эди.



