Нуну Гомеш: «Эдерсон дунёдаги энг кучли учта посбондан бири»

27 фев 2018, 23:40
«Бенфика» ва Португалия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Нуну Гомеш “Манчестер Сити” посбони Эдерсонни дунёнинг энг кучли посбонларидан бири деб ҳисоблайди.

24 ёшли бразилиялик посбон ўтган йили ёзда 40 миллион евро эвазига “Бенфика”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганди. У ҳозирда “шаҳарликлар”нинг асосий дарвозабони ҳисобланади.

“Эдерсон аллақачон дунёнинг учта энг яхши дарвозабонларидан бири. У энг яхши ҳам бўлиши мумкин. Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Ўйлашимча, бу борада у ҳеч қачон ўзгармайди, ўсишда давом этади. 

У фаолияти бошидаёқ оғир меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини ҳис қилганди. Португалияда Эдерсон қийин вазиятларни бошида кечирди. 

У машақатли меҳнати, бошқалардан кўпроқ ҳаракат қилганлиги сабабли ҳозирги даражасига чиқа олди. У ҳозир юқори даражага чиқди. Бундан ҳам юқори поғонани забт эта олади, чунки ҳаракат қилишда давом этмоқда” дея Гомешнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com