Нойер Германия кубогининг чорак финалида майдонга туша олмайди
01 апр 2019 23:50
Янгиликлар
Нойер Германия кубогининг чорак финалида майдонга туша олмайди
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач дарвозабон Мануэль Нойерни Германия кубоги 1/4 финал босқичида "Хайденхайм"га қарши баҳсни ўтказиб юборишини таъкидлаб ўтди.
"Биз ушбу учрашувни кутяпмиз. Сўнгги ўйин натижасидан қониқмадик. Аммо, у ўтиб кетди. Афсуски, "Фрайбург"га қарши ўйинда кутилган натижани қайд эта олмадик. Бироқ, бу ҳафтани яхши якунлаб бўлмайди дегани эмас.
Ҳозир фақат Германия кубоги ҳақида ўйламоқдамиз. Қолганлари тўғрисида кейин бошқотирамиз. Алаба ва Нойер яхшиланиб боришмоқда. "Хайденхайм" билан ўйинда Свен Улрайх дарвозани қўриқлайди", - дея Ковачнинг сўзларини келтирди "Бавария" расмий сайти.
Учрашув 3 апрель куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар