
Болалар касалхонасига мия чайқалиши, бурн суяклари синиши, гематома ва шикастланишлар билан Москванинг 15 ёшли фуқароси мурожаат қилди.
"Маълум бўлишича, "Луюянка" метро бекати яқинида жабрланувчига қора кийимда 4 киши мурожаат қилган. Нотаниш шахслар ўсмир ЦСКА футбол клуби логотипи туширилган шарфни ечишни талаб қилишган. Вояга етмаган шахс буни бажаришдан бош тортганидан сўнг, улар жабрланувчини калтаклашди. Шундан сўнг жиноятчилар воқеа жойидан ғойиб бўлишган" - дейилади "Москва" агентлиги тарқатган хабарда.
Полиция бу иш бўйича текширув ишларини ўтказмоқда.