UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18Европа лигаси. 4-саралаш босқичига чиққан барча жамоалар номи маълум  2 02:43Европа лигаси саралаши. Сенсация! "Заря" "Брага" қаршилигини синдира олди, "Бёрнли" қўшимча бўлимларда турк жамоасини мағлуб қилди  0 01:52А Сериянинг 1-тур ўйинларидан иккитаси қолдирилди  0 01:50Европа лигаси саралаши. "Қайрат" ва "Фейеноорд" турнирни тарк этди, "Севилья"дан 5:0  0 01:21"Зенит"/Дзюба/Семак - фантастика! Питерда "Зенит" "Динамо"ни шарманда қилди! (ВИДЕО)  12 00:30Ёзда АПЛдан кетиши мумкин бўлган топ-10 футболчи  4 23:55"Арсенал" ҳужумчиси А Серияга кўчиб ўтмоқда  4 23:32"Наполи" президенти хазилона охангда жамоа мухлисларини танқид қилди  1 23:14Рабьо фақатгина бир шарт билан шартномасини узайтириши мумкин  2 22:57"Реал" Пьянич учун таклифни янада оширди  2 22:43"Челси" Рамон Мончи учун "Манчестер Юнайтед" билан курашмоқда  3 22:27Каземиро жароҳати борасидаги хабарни рад этди  2 22:12"Барселона" иқтидори "Бордо"га ўтди  4 21:44Агуэро МЮ дарвозабони Де Хеа билан дўстлиги ҳақида гапириб берди  7 21:16Карикатура: "Атлетико" ўйинчилари "Реал"ни нокаут қилишди  14

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг Янгиликлар

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг

Охирги вақтларда қадрдон жамоамиз “Нефтчи” атрофида жуда кўп гаплар “юрибди” ва ўзгаришлар рўй бермоқда.
Ачинарлиси эса бу жараёнлар биз каби оддий мухлислар дилини хира қилмоқда. Биз мухлис сифатида яна аввалги, “ҳайбатли” “Нефтчи”ни кўришни жуда ва жуда истардик. Бу анча мураккаб иш эканлигини тушунамиз, аммо минглаб Фарғоналик мухлислар учун, қолаверса Фарғона футболи обрўси учун ҳам олдинги “Нефтчи”ни қайтаришингизни илтимос қилган бўлардик!

Ҳозирги кунда жамоа тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мураббийлар алмашди, футболчиларнинг баъзилари билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Бизни озгина бўлса ҳам хурсанд қилаётгани турли жамоаларда ўйнаётган “Нефтчи” тарбияланувчиларининг яна қадрдон жамоамиз сафига келиб қўшилаётганидир. Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Мўйдин Мамазулунов билан шартнома имзоланибди. Шунингдек, Носир Отақўзиев ҳамда Ғайрат Ҳасановларнинг кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабаримиз бор. Бу ҳолат бизни фақат қувонтиради. “Нефтчи” мураббийлари ва раҳбариятига эса мурожаатимиз бор. Модомики, жонажон жамоамизнинг аввалги ўйинчилари яна қайтиб келаётган эканлар, сизлардан илтимос, бир вақтлар “Нефтчи”да порлаган ва муҳлисларнинг энг севимли футболчисига айланган Нодир Қўзибоевни ҳам клубга олиб келинг.

Нодир Қўзибоев водий фарзанди, у жон деб яна Фарғонага қайтишни хоҳлаган бўларди. Биз ижтимоий тармоқлар орқали у билан суҳбатлашиб турамиз ва ҳар сафар “Нефтчи”га қайтишини сўраймиз. Унинг ўзи ҳам бунга қарши бўлмаслиги аниқ. Фақат, ҳаммаси Нодирнинг ўзига боғлиқ эмас-да. Бунинг учун клуб томонидан ташаббус кўрсатилиши лозимлигини яхши тушунамиз.

Нодир Қўзибоев ҳозир Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасида ўйнамоқда. Бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида қадрдон “Нефтчи”миз, қадрдон Нодир Қўзибоев тўп сураётган “Истиқлол”га қарши майдонга чиқди. Ана шу ўйинларда Нодир Қўзибоев ҳозир ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлаб берди. Бутун ўйин давомида уни ҳаракатларини диққат билан кузатдик ва шунга амин бўлдикки, Нодир ҳозир ҳам “Нефтчи”ни кучайтира олади. Биз Фарғона ўтказилган дастлабки ўйин давомида бевосита стадионда уни қўллаб-қувватлаб турдик. Ўша куни трибунада бўлсакда, бор овозимиз билан яна “Нефтчи”га қайтишини илтимос қилдик. Тўғри, у ҳозир Биринчи лигада ўйнамоқда, лекин, кубокдаги “Нефтчи”га қарши ўйинлари орқали олий лигада ҳам бемалол ўйнай олишига амин бўлдик.

Аслида, Нодир бир пайтлар жамоадан вақтида уни хориж жамоаларига қўйиб юборишмагани учун кетган эди. Россиянинг “Спартак”, Германиянинг “Гамбург” каби жамоалари Нодир Қўзибоевни сотиб олиш учун таклиф билан чиқишганда, мураббийлар уни қўйиб юборишмаган эди. Ваҳоланки, ўшанда у хориж жамоаларига ўтганида ҳозир ўзбек футболи учун ҳам юқори даражали футболчи сифатида ёрдам бераётган бўлар эди.

Фарғона футболининг узоқ йиллик муҳлислари сифатида шуни илтимос қиламиз – Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг!!!

Фарғоналик футбол мухлислари номидан Акромхўжа
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  273
"Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди
Ҳозиргина УЕФА суперкубоги доирасида "Реал" -...  105
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон муддатдан аввал гуруҳда биринчи бўлди
Индонезиядаги Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси давом этмоқда.  74
ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. "A" гуруҳи. 21-тур. “Андижон” – “Хоразм” 6:1 ва бошқа натижалар
Айни дамда ПРО-лиганинг "A" гуруҳида 21-тур баҳслари...  68
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг