Нкетиага АПЛнинг уч клуби қизиқмоқда

Alisher
25 дек 2021
"Арсенал" форварди Эдвард Нкетиа фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

22 ёшли англиялик футболчи учун "Вест Хэм", "Кристал Пэлас" ва "Брайтон" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Олдинроқ, ўйинчи ўйин амалиёти сабаб Лондон клуби билан шартномани узайтириш рад этган эди.

Нкетиа жорий мавсум "Арсенал" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Mail