UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00ПФЛ "Локомотив" клуби маъмурини 2та ўйинга дисквалификация қилди  2 15:47Ўзбекистон 14 ноябрь куни БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  14 15:33Ўйиндан кўра қизиқроқ чиққан мухлислар ГАЛЕРЕЯси  1 15:32АПЛ. 9-тур ҳакамлари билан танишинг  0 15:25Футболчилар ижтимоий тармоқларда: ЛаЛига  1 15:00Eplmanager.com: iPhone 8 керакми? Муаммосиз!  3 14:57"Барселона" - "Олимпиакос". Каталонияликлар қайдномаси билан танишинг  5 14:39Эдерсон: "Пенальтини қайтариб, "Манчестер Сити"га ёрдам берганимдан хурсандман"  7 14:27Кальдерон: "Реал" Кейн каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши керак"  8 14:20ОЧЛ-2017. "Урава Ред Даймондс" - "Шанхай СИПГ". Одил Аҳмедов асосий таркибда   13 13:53Неманья Матич қайси жамоага умрбод мухлислик қилишини айтиб ўтди  4 13:47“Локомотив” 2013 йилдан буён “Қизилқум”га мағлуб бўлмай келмоқда  5 13:45Ирландия чемпионати ғолиби номи аниқланди (+ФОТО)  4 13:42Амаду Диавара кеча Месси, Ибрагимович, Неймар қила олмаган ишни амалга оширди  5 13:26Ҳакими: "Зидан менга ишонаётганидан жуда хурсандман"  4

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади” Янгиликлар

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади”

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Ал Жаиш”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Қатар клуби билан кечган баҳсда меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Нильмар иккита голга муаллифлик қилди. Учрашув якунига етгач, бу футболчидан интервью олдик.

- Нильмар, бўлиб ўтган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Баҳс қийин кечди, чунки майдон ҳолати яхши ўйин кўрсатишимизга халақит берди. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. “Бунёдкор” асосан “иккинчи қават”да устунлик қилди ва улар кўпроқ узоқ масофаларга тўп ошириш орқали ўйинни олиб боришди. Биз эса ердан ўйнашга ҳаракат қилдик.

- Иккита голни ҳам гўёки осонгина ургандек бўлдингиз. Сизга ҳам шундай туюлдими?
- Мен – ҳужумчиман, вазифам эса имкон қадар бўш жойларни топиш ҳисобланади. Тўп ердан ўйналганда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан ва бу вазиятда ҳимоячилардан ўзиб кетиш осонроқ туюлади.

- Қайси ўйин қийин бўлди: “Фулад” билан кечган учрашувми ёки “Бунёдкор”га қарши баҳсми?

- Қатардаги беллашувда “Фулад” фақат ҳимояланганди, шу боис уларга қарши тўп суриш осон бўлмади. “Бунёдкор” билан кечган учрашувда эса дастлабки 15 дақиқа бироз ёпиқ футбол намойиш этилди. Кейин ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор тактикани танлади. Бу эса бизга қўл келди.

- “Бунёдкор”нинг асосий муаммоси нимада бўлди?
- Рақиб яхши ҳимояланди, бироқ ҳужумда омади келмади. Қолаверса, “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади.

- Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
- Қатарда бунчалик кўп мухлис қаршисида тўп суришга ўрганмаганмиз. Менга ишқибозларнинг қўллаб туриши ёқди.

Гарчи рақиб жамоа сафида тўп сурган бўлсам-да, ишқибозларнинг кўплиги кўтаринки кайфият бағишлади.

- Осиё чемпионлар лигаси савияси ҳақида фикрингиз?

- Бу мусобақада тенг кучли жамоалар нисбатан кўпроқ. Масалан, Европада фаворитлар бор, Осиёда эса деярли йўқ. Исталган жамоа ОЧЛда зафар қучиши мумкин.

- “Насаф” ва “Бунёдкор”ни ўзаро таққослай оласизми?
- Ўз майдонимизда “Насаф” билан кечган баҳсда бунчалик қийналмагандик. Чунки бизда майдон ҳолати яхши ва бемалол ўз ўйинимизни намойиш этишимиз мумкин. Мен учун “Бунёдкор” кучлироқ кўринди.

- Қатарда тўп суриш сизга маъқул келяптими?
- Бошида келганимда янги жамоага киришиб кетиш осон бўлмаганди. Айниқса, маҳаллий муҳитга. Ҳозир эса ўзимни анча эркин ҳис қиляпман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  252
Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  223
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  108
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  104
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: