Николас Гайтаннинг навбатдаги жамоаси маълум

Alisher
5 дек 2019, 15:52
"Бока Хуниорс" президенти Кристиан Грибуадо хавбек Николас Гайтаннинг жамоага қайтишини маълум қилди.

"Мен бизнинг тарбияланувчимиз ва "Бока Хуниорс" ДНК сига эга бўлган Нико Гайтан билан келишувга эришганимизни тасдиқламоқчиман.

Мамнуният билан у январдан жамоамиз футболчиси бўлишини айтмоқчиман", - дейди Грибаудо.

31 ёшли Гайтан "Бока Хуниорс"ни 2010 йилнинг ёзида тарк этган эди. У "Бенфика"дан 2016 йилда "Атлетико"га ўтган. Мадриддаги икки мавсумдан сўнг Хитойнинг "Далянь Ифан" ва АҚШнинг "Чикаго Файр" жамоаларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TyC Sports