UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун нозик жойимиздан панд едик"

"Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин учун ўз жамоага раҳмат айтмоқчиман. 

Биринчи даврадаги ўйиндан фарқли ўйин бўлишини билардим, сабаби "Нефтчи"да мураббий ўзгарди. Биз бугун нозик жойимиз бўлган стандартлардан гол ўтказдик. Рақибдан шундай ўйин кутгандик. "Нефтчи"нинг ҳимоясини ёриб киришга қийналдик. 

- Комолафени анча барвақт алмаштиришингизнинг сабаби нима?

- Мураббийлар штаби бугун унинг куни эмаслигини сездик. Пол учрашув бошидан уни алмаштиргунимизгача ўзига ўхшамади. 

- Учинчи марта "Нефтчи"га қарши ўйнадингиз: иккита чемпионатда ва битта кубокда. Балки йигитларингиз "Нефтчи" қуйи ўринларда бораётгани учун менсимагандир...

- Бундай ўйламайман. Рақибни менсимаслик каби ҳолат бўлмади. Биз бугун фақат ғалаба учун ўйнадик. 

- Нестеров ўйин тугаганидан кейин мухлислар билан тортишиб кетди. Бунга қарайсиз? 

- Тўғриси буни кўрмадим. У тажрибали футболчи. Игнатий 20 йилдан буён футбол ўйнамоқда. Балки мухлислар провакацион ҳаракат қилишгандир...

- Темурхўжа Абдухолиқов деярли ҳар ўйинда гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади, унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Рақиб уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашини билардик. "Нефтчи" ҳимояси яхши ҳимояланди ва ҳужумчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин "Қизилқум"да совринли ўринлар учун курашиш учун имконияти қандай? 

- Ҳали имкониятимиз бор, биз охиригача курашамиз", деди навоийликлар устози.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика