Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"
30 ноя 2024 12:25
Янгиликлар
Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"
Нико Уильямснинг айтишича, Францияга қарши Евро-2024 ярим финал баҳсидан аввал Ламин Ямал ҳаяжонланмаган экан.
Испания терма жамоаси турнир ярим финалида Францияни мағлуб этди (2:1), Ямал ғалаба тўпини киритган эди.
"Европа чемпионати ярим финали. Мен ҳаяжондаман, у эса... йўл бўйи ухлаб кетди.
Қандай қилиб бундай муҳим учрашув олдидан ухлаш мумкин" - деган экан Уильямс ҳужжатли фильм суратга олинаётган пайтда.
Европа чемпионати финлида Испания Англияни 2:1 ҳисобида таслим қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар