Нико Уильямс "Барселона" бўйича қарор қабул қилди

Alisher
14 июл 2024, 13:25
"Барселона" "Атлетик" ярим ҳимоячиси Нико Уильямснинг трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда.

22 ёшли ўйинчининг ўзи "кўк-анорранглилар" таркибини тўлдиришга тайёр. Уильямс "Барселона" билан беш йиллик шартнома ва йилига 9-10 млн евро маош олиши мумкин.

Нико ўтган мавсум баск жамоаси сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 19та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti