"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"
03 янв 12:20
Янгиликлар
"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"
"1998 йил, Нидерландияга қарши ЖЧ ярим финали. Пенальтилар сериясигача бордик ва нима учунлигини билмайман, лекин мен биринчи пенальтини тепишим керак эди. Ўшанда атиги 20 ёшда эдим.
Тўпга яқинлашгунимча уни қайси томонга тепишни ўйлаб бордим. Ван дер Сарнинг чап томонига қаттиқ зарба беришга қарор қилдим. У баланд бўйли дарвозабон. Шу зайлда 2 йил деганда пенальти нуқтасига етиб келдим (кулади).
У қўллари билан қарсак чалди ва чапга қаради. Кейин мен унинг ўнг томонига тепишга қарор қилдим. Кейин у яна қарсак чалди ва ўнгга қаради. Мен тўпни ўнг томон юқорига тепдим ва яратганга шукр-ки, у чапга сакради. Ўша куни мен 32 килограммга оздим (кулади)".

Маълумот учун, ўша ярим финалнинг асосий вақти Роналдо ва Патрик Клюйвертнинг голлари сабаб 1:1 ҳисобида якунланган. Пенальтилар сериясида эса Бразилиядан Роналдо, Ривалдо, Эмерсон ва Дунга нуқтадан адашмаган. Нидерландиядан эса Франк де бур ва Бергкамп гол урган, учинчи ва тўртинчи зарбани ижро этган Коку ҳамда Рональд де Бур эса 11 метрликдан фойдалана олмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар