UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  22 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  20 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  382

"Ницца" либосини кийган АПЛ собиқ футболчилари Янгиликлар

"Ницца" либосини кийган АПЛ собиқ футболчилари

Англия Премьер-лигаси турли мамлакатлардан дунёнинг энг яхши футболчиларини ўзига жалб қилади. Франция эса АПЛда жавлон урган ижрочиларни жалб қилиб туради.

"Ницца" – Лига 1нинг ўртача клуби, аммо ўз олдига жуда катта мақсадларни қўйган. 2019 йилда миллиардер Жим Ратклифф клубни 100 миллион еврога сотиб олган. Британиялик миллиардер бир зумда трансфер сиёсатини ўзгартириб, Премьер-лигада ўзини кўрсата олмай қолган футболчиларни жалб қилишга одатланди. Натижада, Англиядан саккиз нафар собиқ юлдуз аллақачон “Ницца” либосини кийди.


Аарон Рэмзи

"Арсенал" сафида 371 та ўйин ўтказган ва катта умидлар билдирилган Рэмзи сўнгги йилларда йўқолиб қолмоқда. "Ювентус"да ўз ўрнини топа олмади. Натижада, “Рейнжерс”га йўл олди. Бироқ у ерда ҳам уэльслик футболчининг ишлари юришмади. Натижада, у "Ницца" билан бир мавсумга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Шу орқали у Европанинг янада кучли лигаларига йўл олишни мақсад қилган бўлса ажабмас.



Мадс Бек Соренсен

Премьер-лиганинг яна бир футболчиси. У 23 ёшида "Брентфорд" сафида 73 ўйин ўтказган бўлса-да, АПЛдаги вақтида жамоага фойдаси тегмади. Натижада, у "Ницца" либосини кийишни афзал билди.


Николас Пепе

Жуда катта умидлар билан "Арсенал"га олиб келинган Пепе ўз даражасида ўйнай олмади. Чиндан ҳам "Арсенал" 2019 йилда бу футболчи трансферига 80 миллилн евро сарфлади. Бироқ вингер инглиз футболига умуман мослаша олмади. Захирада ўтиргандан кўра кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлини кўзлаган футболчи "Ницца"га бориб қўшилди. Николас янги клубида ижара асосида ўйнайди ва 2023 йилнинг ёзида "Арсенал"га қайтишга мажбур бўлади, чунки шартномада сотиб олиш варианти кўзда тутилмаган.


Марио Лемина

Габонлик ярим ҳимоячи ҳам футболчилик фаолиятини Францияда бошлаган, шундан сўнг "Ювентус", "Саутгемптон", "Галатасарой" ва "Фулхем"да давом эттирган. 2021 йилда Жим Ратклифф бошчилигидаги "Ницца" уни 5,5 миллион еврога сотиб олди. Энди у жамоада асосий фигура ҳисобланади.


Морган Шнайдерлин
Юқорида исмини тилга олганимиз Лемина "Саутгемптон" сафида атиги 52 та ўйин ўтказган. Морган Шнайдерлин "авлиёлар" мухлислари томонидан узоқ вақт эсда қолган футбочи ҳисобланади. Чунки Морган "Саутгемптон" либосида 261 та учрашувда яшил майдонга чиққан. 2015 йилда "Манчестер Юнайтед" франциялик футболчини 35 миллион еврога сотиб олган бўлса, орадан икки йил ўтиб "Эвертон"га 23 миллион еврога пуллади, "Ницца" эса тажрибали ярим ҳимоячига бор-йўғи 2,2 миллион евро сарфлади.


Каспер Шмейхель

Ортда қолган ёзги трансфер ойнасининг энг кутилмаган трансфери сўзсиз Каспер Шмейхелнинг "Ницца"га йўл олгани бўлди. "Лестер" афсонаси ва 2015/16 йилги Англия чемпиони кутилмаганда атиги бир миллион евро тўлаган янги жамоага кўчиб ўтди. Натижада, 35 ёшли даниялик посбон жамоанинг асосий киперига айланди.



Росс Баркли

Энг кутилмаган келишувлардан бири дейиш мумкин. Футболчи "Челси" билан шартномасини бекор қилди ва фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Яъни, у  “Ницца” билан узоқ муддатли шартнома имзолади. "Эвертон" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Франция чемпионатига безак берувчи футболчига айланиши мумкин.


Оригинал манба

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика