Неймарнинг отаси агентга ўғлини ПСЖдан бошқа клубга ўтказишни сўради

Aslanov Jasurbek
10 май 2018, 18:29
ПСЖ ҳужумчиси Неймар яқин вақт ичида клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчининг отаси машҳур агент Пини Захавига мурожаат қилиб, ундан ўғлини бошқа клубга ўтказишни сўради. Неймар Премьер-лигада ўйнашни истамайди, шундай экан бразилияликнинг кейинги клуби "Реал" бўлиши мумкин. 2017 йилнинг ёзида Пини Захави Неймарнинг "Барселона"дан ПСЖга ўтишида иштирок этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liberation.fr