Неймарнинг "Барселона"га ўтиши даргумон. Клуб бунга қодир эмас
09 авг 2023 02:48
Янгиликлар
Неймарнинг "Барселона"га ўтиши даргумон. Клуб бунга қодир эмас
"Барселона"нинг Неймарни сотиб олиши даргумон бўлиб турибди.
Клуб бразилияликни сотиб олишга қурби етмайди. Чунки трансфер нархи ва маошга катта пул сарфланиши талаб этилади. Бундан ташқари, футболчи каталонияликларнинг устувор мақсади эмас.
Таъкидланишича, Неймар жамоага қўшилса, "Барса"да йилига 10 миллион евродан кўпроқ маош олади. Бу жамоадаги энг юқори маошлардан бири саналади. Каталонияликлар 31 ёшли футболчини қўлга киритиш учун Усмон Дембеле ва бошқа футболчиларни (масалан, Ансу Фати) сотиши керак бўлади.
Шу боис, ПСЖ юлдузи МЛС, Саудия Арабистони ёки Премьер-лигага йўл олиши ҳам мумкин.
Олдинроқ бразилиялик футболчи "Барса"га қайтишни хоҳлаётгани ва унинг талабларини сезиларли даражада камайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар