Неймарга иккита ўйин етарли бўлди

Omonjon To`xtamirzayev
5 ноя 2024, 07:21
"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймар ОФК Элит Чемпионлар Лигаси доирасида "Истиқлол"га қарши баҳсда (3:0) жароҳат олди.

Футболчи 57-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, аммо 86-дақиқада у майдонни тарк этди. Вазиятлардан бирида тезлик олган бразилиялик сонида оғриқни ҳис қилди ва ўйинни давом эттира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар тиззасидан жиддий жароҳат олиб, 369 кунни лазаретда ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia