Неймар "Навбаҳор"га қарши ўйин қайдномасига киритилди

Omonjon To`xtamirzayev
18 сен 2023, 10:35
Бугун ОЧЛ 1-тури доирасида "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

Мезбонлар устози Жорже Жезус ушбу ўйин учун қайдномага 5 нафар легионерни киритди. Булар: Неймар, Малком, Александр Митрович, Рубен Невеш ҳамда Мишаэл. Эътиборлиси, мураббий бу учрашувда дарвозабон Яссин Буну, ҳимоячи Калиду Кулибали ҳамда ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич хизматидан фойдаланмасликка қарор қилган.   

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол” – “Навбаҳор” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/hilalstuff