UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  1 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  1 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  5 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  3 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  7 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  5 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  3 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  17 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  18 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1 18:06Рабьо эркин агентга айланди  1

Неймар Наманганда, Бензема эса Олмалиқда. ОФК Чемпионлар лигасида клубларимизга қарши ўйнайдиган асосий юлдузлар Янгиликлар

Неймар Наманганда, Бензема эса Олмалиқда. ОФК Чемпионлар лигасида клубларимизга қарши ўйнайдиган асосий юлдузлар

Жуда ҳам кўплаб таниқли футболчилар.

Кеча ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун саралаш маросими ўтказилди. Бизнинг клубларимизга эса қуйидаги рақиблар тушди:
"Пахтакор" – "Ал Файха", "Аҳал", "Ал Айн";
"Насаф" – "Ал Садд", "Ал Фасайли", "Шаржа";
ОКМК – "Ал Иттиҳад", "Сепахан", "Ал Кува";
"Навбаҳор" – "Ал Ҳилал", "Нассажи", "Мумбай Сити".

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўзбек клубларига қарши ўйнайдиган (албатта, агар уларнинг барчаси Ўзбекистонга келса) энг таниқли футболчилар рўйхатини тайёрлади.

"Пахтакор"
"Пахтакор"нинг гуруҳи энг енгили. Табиийки, "шерлар"нинг рақибларида юлдуз ўйинчилар йўқ. Умумий фонда эса қуйидаги ўйинчилар ажралиб турибди:

Суфьян Раҳими ("Ал Айн"), Марокаш терма жамоасининг 27 ёшли вингери: 16та ўйин, 6та гол ва 1та ассист. Бозор нархи – 5,5 млн евро;

Алехандро Ромеро ("Ал Айн"), Парагвай терма жамоасининг 28 ёшли ярим ҳимоячиси: 14та ўйин, 4та гол. МЛСнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" жамоаси сафида уч мавсум ўйнаган. Бозор нархи – 5 млн евро;

Генри Оньекуру ("Ал Фейха"), Нигерия терма жамоасининг 26 ёшли вингери: 16та ўйин, 2та гол ва 2та ассист. У фаолияти давомида "Галатасарай", "Адана Демирспор", Бельгиянинг "Эйпен" ва "Андерлехт", шунингдек "Олимпиакос" ва "Монако" жамоаларида ўйнаган. Узоқ вақт давомида "Эвертон"га тегишли бўлган, аммо Англия клубида ўйнаб кета олмаган. Бозор нархи – 5,5 млн евро;

Фэшн Сакала ("Ал Фейха"), Замбия терма жамоасининг 26 ёшли форварди: 22та ўйин, 6та гол ва 4та ассист. Фаолиятининг бошида "Спартак" (Москва)нинг иккинчи жамоасида ҳаракат қилган, "қизил-оқлар"нинг асосий жамоасида эса имконият берилмаган. Сакала шунингдек Бельгиянинг "Остенд" ва Шотландиянинг "Рейнжерс" клубларида ўйнаган. Фэшн иккинчиси билан ўтган ёзда УЕФА Европа лигасиснинг финалига қадар етиб борган. Сакала қайсидир пайт Стивен Жеррард қўл остида "Рейнжерс" сафида ўйнаган. Унинг бозор нархи 5,5 млн еврони ташкил этади.




"Насаф"
Қаршиликларга яна "Ал Садд" тушди. Жамоалар 2022 йилнинг баҳорида ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келишган. Ўшанда "Насаф" "Ал Садд"га бирор марта ҳам ютқазмаган (1:1 дуранг ва 3:1 ғалаба).
Таркибга келсак, қатарликлар сафида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Жованни, 19 ёшли бразилиялик вингер. Ўз мамлакатининг ёшлар (U-20) жамоасида ўйнайди. Бозор нархи – 10 млн евро;

Матеус Урибе, 32 ёшли ярим ҳимоячи. Колумбия терма жамоасида 47та ўйин (5та гол, 2та ассист) ўтказган. Урибенинг энг таниқли клуби у 2019 йилдан 2023 йилга қадар ўйнаган "Порту" бўлган. Матеуснинг Transfermarkt бўйича нархи 6 млн еврони ташкил этади;

Ромэн Саисс, 33 ёшли марокашлик ҳимоячи. Ўз мамлакат терм ажамоасида 75та ўйин ўтказган, узоқ вақт давомида Францияда тўп тепган ("Клермон", "Гавр", "Анже"), шундан сўнг Англиянинг "Вулверхэмптон"ига ўтган. Саисс у ерда олти мавсумни ўтказди ва "Бешикташ"га ўтди. Яқинда эса "Ал Садд" ўйинчисига айланди. Бозор нархи – 5 млн евро;

Гонсало Плата, 22 ёшли вингер. Ёш бўлишига қарамай, Эквадор терма жамоасида аллақачон 34та ўйин (5та гол ва 5та ассист) ўтказган. "Спортинг" ва "Реал Вальядолид" сафида ҳаракат қилган. Бозор нархи – 5 млн евро;

Боғдод Бунеджа, жазоирлик 31 ёшли ҳужумчи. У миллий жамоада 61та ўйин (25та гол ва 11та ассист) ўтказган. Бозор нархи – 4 млн евро;

Акрам Афиф, қатарлик 26 ёшли вингер. Осиёда ўз позициясидаги энг яхши ўйинчилардан. Деярли бутун фаолиятини ўз ватанида ўтказган, қисқа вақтга эса Бельгия ("Эйпен") ва Испания ("Вильярреал", "Спортинг Хихон")га бориб келган. Бозор нархи – 4 млн евро;

Родриго Табата, бразилиялик 42 ёшли фахрий. 2016 йилдан Қатар терма жамоасида ўйнашни бошлади. У Бразилияда "Сантос", Туркияда эса "Бешикташ" ва "Газиантепспор"да ҳаракат қилган. Қатар чемпионати тарихида ўйинлар (243) ва урилган голлар сони (136) бўйича энг яхши ўйинчилардан бири.

"Шаржа"да Миралем Пьянич ("Лион", "Рома", "Ювентус", "Барселона" ва "Бешиктош" собиқ ўйинчиси), Пако Алькасер ("Валенсия", "Боруссия Дортмунд", "Барселона", "Вильярреал") ва Костас Манолас ("Рома", "Наполи")ни ажратиб кўрсатиш мумкин.




ОКМК

Олмалиққа ОФК Чемпионлар лигаси ўйинига таништириш шарт бўлмаган "Ал Иттиҳод" билан биргаликда Фабиньо, Карим Бензема ва Нголо Канте келиши керак. Ушбу ўйинчилар узоқ вақт давомида Европада юқори даражада ўйнашди, эндиликда эса Саудия Арабистонида футбол даражасини кўтаришади. Шунингдек, португалиялик Жота ("Ливерпуль"даги Диогу Жота билан адаштирманг)ни қайд этиш лозим, у Португалия ёшлар терма жамоаси, "Бенфика", "Реал Вальядолид" ва "Селтик" сафида тўп тепган. Шунингдек, Эрон терма жамоасининг кўплаб футболчилари ўйнайдиган "Сепахан"ни ҳам эсдан чиқариш керакмас – масалан, Омид Нурафкан, Реза Асади, Шахрияр Моганлу ва Пайям Ниазманд. Уларнинг барчаси яқинда CAFA Миллатлар кубоги 2023 финалида Ўзбекистонга қарши ўйнашган.




"Навбаҳор"
Аммо, энг юлдузли таркиб "Навбаҳор"га тушди. Агар омадимиз келса, Наманганда Неймар, Сергей Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Малком, Александр Митрович, Калиду Кулибали ва яқинда "Ал Ҳилол"га ўтган Яссин Бунуни кўрамиз. Бу ўйинчиларни ҳам таништириш шартмас – кўплаб футбол мухлислари уларнинг номларини жуда яхши билишади.

Юқорида санаб ўтилган ўйинчиларнинг барчасини Ўзбекистон стадионларида кўришга умид қиламиз. Ва албатта, жамоаларимизнинг муваффақиятига ишонамиз.



Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика