Неймар Месси билан бирга ўйнашни хоҳлашини айтди

Alisher
3 дек 2020
ПСЖ форварди Неймар аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан яна бир жамоада ўйнашни хоҳлайди.

"Мен яна Месси билан бирга ўйнашни жуда ҳам хоҳлайман. Мен у билан битта жамоада ўйнаб ўйиндан завқ олишни хоҳлайман.

Кейинги мавсумда буни қилиш амалга ошишига аминман", - дейди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга "Барселона"дан 2017 йилнинг ёзида ўтган эди. Бразилиялик футболчининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ҳужумчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 3т гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca