

“Айни дамда Неймар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳалигача унинг “Боруссия”га қарши майдонга тушиш ёки тушмаслигини билмайман. У борасида қарорни кейинроқ қабул қиламиз”, — дейди Тухель.
Маълумот учун, аввалроқ Неймарнинг модалар намойиши учун Германияга боргани ПСЖ раҳбариятига ёқмагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



