

29 ёшли бразилиялик футболчи жароҳатидан сўнг парижликлар сафида илк бор умумий гуруҳдаги машғулотларда иштирок этди. Клуб форвард "Барса"га қарши ўйингача тикланади деб ҳисобламоқда.
ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини 10 март куни Парижда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда Франция клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.



