Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади"
27 ноя 2022 14:30
Янгиликлар
Невилл: "Роналду ушбу мавсум 15-20 гол ура олади"
"Менимча, у бирор топ-клуб топиб, 4-5 ойлик шартнома имзолайди. Криштиану ҳали Европанинг элит жамоаларида ўйнашга лойиқ. Унинг асосий мақсади - ЕЧЛда ўйнаш бўлса керак. Шу орқали у ўзининг ҳолати ҳали ажойиблигини, "Манчестер Юнайтед"да бўлган ишлар нотўғри бўлганини исботлайди.
Унинг олдида 4-5 ой бор. Роналду ушбу мавсумда 15-20 гол ура олади. Ўшанда "Манчестер Юнайтед"дагилар ҳам Премьер-лигадагилар ҳам уни бекорга кетганини айтишади. Унинг ўзи ҳам шуни истаса керак.
Ушбу мавсумни якунлаб олганидан кейин Роналду кейинги икки йил ҳақида ўйлайди. Балки у сўнгги икки мавсуми учун лойиҳа тузар. Балки АҚШдир, балки Яқин Шарқ. Балки у Европада фаолиятини тугатар.
Умид қиламанки, у ҳали исботлашни истайдиган нарсалар жуда кўп. Якунда "Манчестер"дагилар Роналду билан қилган ишларидан пушаймон бўлишлари керак. Барчаси Криштиану учун тўғри ҳал бўлишини истайман", - деди Невилл.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар