«Немис машинаси» афсонаси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Khoja
16 июл 2024, 10:22
Томас Мюллер терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

«Мен ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Энди мен трибуналарда мухлис бўламан» — деб фикр билдирди ярим ҳимоячи.

Томас Мюллер Германия термаси сафида 2010 йилда дебют қилган. У «немис машинаси» сафида 131 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол урган ва яна 41 та голга ассист қайд этган. У терма жамоаси сафида 2014 йилда Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru