UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39“Витесс” ўз тарихида илк марта Голландия кубогини қўлга киритди  0 01:33“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди  0 00:15Арсен Венгер: “Тоттенхэм” йигирма йил ичида илк марта мавсумни биздан юқорида тугатади”  4 23:56“Тоттенхэм” 22 йил ичида илк марта чемпионатни “Арсенал”дан юқори поғонада якунлайди  0 23:52"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида  2 23:22Olamsport: Боксчимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Истомин Португалияда ва бошқа хабарлар  0 23:19Антонио Конте: “Эвертон”ни мағлуб этиш осон кечгани йўқ”  1 23:08"Оқ-тепа". Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба  0 22:41Англия чемпионти. “Тотенхэм” ўз уйида “Арсенал”дан устун келди  12 22:29“Спартак” 1999 йилдан буён илк марта чемпионатнинг ҳар икки учрашувида ЦСКАни мағлуб этди  3 21:50ВИДЕО. "Эвертон" - "Челси" 0:3 ёхуд Педронинг "ўқдек" зарбасини томоша қилинг  5 21:25Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" жуда чарчаган"  6 21:13Россия. «Спартак» ЦСКАни мағлуб этди   9 20:41ВИДЕО. МЮ - "Суонси" 1:1 ёхуд Эррера ўз жойида қолиши керак эди...  1 20:32Германия. «Аугсбург» «Гамбург»ни «еб қўйди»  2

27 ноя 10:26
Янгиликлар

"Нефтчи"да муаммо борми ёхуд Губановнинг интервьюсига назар

Куни кеча ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетасида "Нефтчи"да бўлган ўзгаришлардан кейин фарғоналикларнинг мураббийлар штабидан ўрин олган селекционер-мураббий Ноил Губанов билан интервью чиқди.
Қуйида интервьюнинг қисқача кўринишини ўқувчиларга тақдим этамиз.

"Барча ишлар бир мақсад сари йўналтирилмади. Ижобийликдан кўра салбийлик кўпроқ кўзга ташланди. "Нефтчи" аъзолари ўзига хос тарзда тушунарсиз футбол ўйнашда давом этдилар. Жамоа тепасига келган мутахассислар қандай даражада эканликларини кўрсатиб қўйишди.

Амет билан ўзаро суҳбатлашганимизда камчиликларини айтиб, ҳозирги кунда бундай футбол ўйнамасликларини баён этдим. Футболчиларнинг имкониятларидан 60-70%га фойдаланилди, холос. Меметнинг ҳозирги замон футболига бўлган қарашлари анча эскирган. Бу ҳақда клуб раҳбари Мирзабоевга ҳам айтгандим. Қулоқ солиб ҳам қўймади", - дея жамоанинг ўйин услубига эътироз билдиради Губанов.

"Нефтчи" қўлга киритган ғалабаларни шубҳага олган Губанов шундай дейди:
-  Жамоа олдига 5-ўринни олиш вазифаси қўйилганди. Барча янги ўйинчиларни ўзлари таклиф этишди. Меметдан қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратаётганлигини сўрадим. Мутахассис эса жавоб тарзида 2-3та фамилияни келтириб янглишганлигига иқрор бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида қайғурилмади. Шунингдек, олий лигадаги айрим "сахий" жамоалардан миннатдор бўлишлари керак. Камида 4та учрашувда рақибларнинг жиддий қаршилиги кузатилмади. Буни стадионга кирган ишқибоз ҳам билди. Агар 4та "сахий" жамоанинг "тортиғи" бўлмаганида нима қилишарди? Қиссадан ҳисса шуки, Мемет бошчилигидаги мураббийлар штаби юксак вазифаларни бажаришга қодир эмасликларини кўрсатиб қўйишди.

Муаллифнинг, "балки, ўзингиз мураббий бўлишни мақсад қилаётганингиз учун шундай гапларни айтаётгандирсиз?" деган саволига мутахассиснинг жавоби қуйидагича бўлган:
- Йил бошида шундай таклиф тушганида рад жавобини берган бўлардим. Анча вақт четда юриб нимагадир эришишимга ишонмасдим. Жамоага қайтиб воқеалар ривожини кузатгач, ҳеч нима ўзгармаганига амин бўлмоқдаман. Нима, ҳаракат қилсам эплаб кетишим мумкин.

"Ҳозир ўқиб, мураббийлик лицензиясини қўлга киритишмоқда, аммо калла бўм-бўш. Клуб тепасига кўпроқ шундайларни жалб этишяпти", - дейди мураббий.

Ҳозирги мураббийлар штаби келаси мавсумда ҳам фаолият олиб борса, "Нефтчи"нинг кучли олтиликка аранг киришини башорат қилган Ноил Губанов, Саркисян даврида ҳам ички ҳолат яхши бўлмаганлигини айтган. "Вилоят футболини ипидан игнасигача биламан. Саркисян даврида бизга ишонч билдирилмаган. Фарғонадан бошқа жойлардагина бизга ишлашга имкон бор эди. Қандайдир қоғоздаги чалкашликни баҳона қилишиб, 42 ёшимда ҳатто фахрийлар таркибида майдонга тушишимни ҳам тақиқлаб қўйишган. Саркисян давридагидан ҳам ички ҳолат бироз ёмонлашган деб айта оламан. Саркисян ёши улғайгач, чарчагани билиниб қолгандир. Ҳозирги мураббийларнинг даражаси бундан ортиғига ярамайди.

Ноил Губанов гапининг сўнггида "Ушбу интервьюдан кейин жамоада қола олмаслигимни тушуниб турибман", - дея фикрларини тугатган.

Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  143
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  103
Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" -...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: