UZ

Сўнгги янгиликлар

05:41Хосеп Гвардиола: “МЮ” иккита голга тортадиган вазият ярата олди. Мен хурсандман”  0 05:28Испания чемпионати. “Атлетик” “Бетис”ни, “Севилья” “Селта”ни мағлуб этди  0 00:17АПЛ. Манчестер дербисида ҳисоб очилмади + ФОТО  24 23:05Европа ОАВ ходимлари рейтингида Аллегри дунёнинг энг кучли мураббийи  6 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 21:45Конфедерациялар кубогида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 21:17Кавани, Вератти, Ляказетт, Силва - Лига 1нинг энг яхши футболчиси учун номзод  6 20:46“Металлург-W” биринчи марта чемпионатда “Севинч”ни таслим этди  3 20:43Интервью. Дрис Мертенс: “Неаполда одамлар футбол билан яшашади”  7 20:17Осиё чемпионати олдидан. Боксчиларимиз сўнгги қитъа биринчилигида қандай натижа кўрсатган эдилар?  2 19:43Аллегри: "Ювентус" ҳали А Серия ғолиби бўлмади"  4 19:12"Бавария" Коман билан шартномани узайтирди  3 18:45Бабаев жамоаси 1/16 финалда "Thunderbirds"га қарши ўйнайди  6 18:43Ёшлар лигаси. 8-тур. Бугунги ўйинлар тугади  6 18:14"Лорьян" ҳужумчиси молиявий фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинди  0

13 дек 18:47
Янгиликлар

“Нефтчи” Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовга оқ йўл тилайди

Футболда фаолияти мобайнида бир жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар камдан-кам учрайди.
Куни кеча кўп йиллар давомида “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилишган – Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовлар клуб билан хайрлашишди. Ушбу ўзгаришларни мухлислар турли хил қабул қилишмоқда.

“Нефтчи” клуби ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлган ўйинчиларни ушлаб турмайди!

Юқоридаги футболчилар нима учун “Нефтчи”ни тарк этишганининг сабабини билиш мақсадида клуб матбуот хизмати бу футболчилар билан боғланиб улардан қисқача интервью олди.

Сардор Мирзаев: “Орзуим ОЧЛда ўйнаш”

- Кутганимдек, “Нефтчи” раҳбарияти шартнома узайтириш таклифини билдирди. Аммо менинг мақсадим халқаро мусобақаларда тўп суриш. Шунинг учун ўзимни Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубда синаб кўришга қарор қилдим. Ростини айтсам, клубдан кетишим осон бўлгани йўқ.

Кези келганда, шуни айтишим жоизки, менинг шу даражага етишимда клуб мураббийларининг ўрни беқиёс.

Айниқса, Амет Абдуллаевич жисмоний ва тактика борасида ўсишимда муҳим рол ўйнади. Амет Мемет келгач, футболга бўлган қарашларим ҳам ўзгариб кетди.  Ушбу мутахассис ҳар доим профессионал бўлишга интилади. Фарғонада олиб борган қисқа фаолияти давомида Амет Мемет кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Масалан, футболчиларга рақиб жамоа ҳақидаги видеоёзувлар кўрсатилиб, бўлиб ўтган учрашувлар таҳлил этилмоқда. Бу ўзгаришлар футболчиларнинг ўзларига катта ёрдам бермоқда. Ушбу мутахассис билан жамоа янги мавсумда совринли ўринларни олиши мумкин.

Шукурали Пўлатов: “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади”

- Клуб раҳбарияти менга янги битим таклиф этганига қарамай, узоқ ўйланишлардан сўнг, расман "Нефтчи"ни тарк этдим. Кеча базага бориб, жамоа аъзолари билан дўстона хайрлашдим. Ниятим келаси йил ўзимни ОЧЛ баҳсларида синаб кўриш. "Нефтчи"да энг катта турнир мен учун бу - ОФК Кубоги мусобақаси бўлди. Насиб этса, энди ОЧЛда ҳам  ўйнаймоқчиман.

Шуни айтишим жоизки, Амет Абдуллаевичдан ҳам ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, бир чизиқли ҳимояда ўйнаш, тактика борасида тушунчам янада бойиди. Жисмоний тарафлама ҳам ўсишга эришдим. Бунинг натижасида Тошкент жамоалари мени ўз сафига чорлади.

Мухлислар жамоа алмаштирганимни тўғри тушинишларини истардим. Футболда ҳар доим ҳам пул муҳим рол ўйнамайди.

Бугун “Нефтчи”ни тарк этаётган бўлсам, қачондир яна шу клубга қайтиб келишим мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади. Бундай бахтли дамлар “Нефтчи” билан боғлиқ бўлганини ҳеч қачон унутмайман.

 
Ўз навбатида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби  бу футболчиларга “Нефтчи”даги  ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятларига омад тилайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли" Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича, унинг...  66
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: