

Асрор Кенжаев "Чиғатой" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2004 йилда туғилган ёш дарвозабон ҳозирги кунда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-20 терма жамоаси футболчиси сифатида ҳаракат қилиб келмоқда.
"Чиғатой" посбони ўтган мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ўтказиб юборган.



