“Нефтчи”, кейинги рақиблар ва ташкилотчилик борасида Шоҳруз Норхонов нималар деди?
25 июн 2022 22:44
Янгиликлар
“Нефтчи”, кейинги рақиблар ва ташкилотчилик борасида Шоҳруз Норхонов нималар деди?
Ўйин борасида
“Қийин ўйин бўлиши билгандик. Чунки ОФК кубоги биз учун биринчи халқаро турнир ҳисобланади. Шу сабабли бошида бироз ҳаёжон бўлди. Кейинчалик ҳаммаси жойига тушди ва ғалаба қозондик"
Рақиб хусусида
“Нефтчи” ҳам яхши шаклланган жамоа экан. Яхши ўйин намойиш қилишди. Жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман"
Навбатдаги ўйинлар ҳақида
“Кейинги ўйинда Тожикистоннинг ЦСКА клубига қарши ўйнаймиз. Уларнинг ўйинларини кузатган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. “Олтин Аср” ҳам яхши жамоа. Қийин ўйинларни ўтказамиз"
Ташкилотчилик борасида
“Бу ерда барчаси аъло даражада. Бизни яхши кутиб олишди. Барча шароитларни яратиб беришмоқда. Бунинг учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз"
Сунъий қопламали майдон ҳақида
“Тўғри, бундай майдонда ўйнаш бироз ноқулайлик туғдиради. Лекин биз олдиндан шундай шароитда тўп тепишга тайёргарлик кўриб келганмиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар