UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  16 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  6 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  10

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2

Бугун “Оқ-тепа” “Гулистон”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
"Оқ-тепа” стадионида кечган баҳсда омад меҳмонларга кулиб боқди. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. 27-дақиқада Зокир Мирзааҳмедовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳужумчи Хуршид Йўлдошев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва бундан унумли фойдаланди. Аммо орадан уч дақиқа ўтиб марказий ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан Никита Свиридов фойдаланиб қолди.

Иккинчи бўлимда иккала жамоа бош мураббий бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйиннинг боришига ўз таъсирини ўтказди. “Гулистон” сафида майдонга тушган тажрибали ўйинчилар сўнгги дақиқаларда учрашув тақдирини ҳал қилишди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Рустам Қодиров гол билан якунлади. Шу тариқа кетма-кет учинчи назорат ўйинида мағлубиятга учрадик. Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” эртага “Қўқон-1912” билан куч синашади. Беллашув 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ГУЛИСТОН” – 1:2 (1:1)
14 март. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев (Асилбек Омонов, 46), Нодир Тешабоев (Саид Топилов, 46), Абдумавлон Турсунов (Нодир Саъдуллаев, 46), Дониёр Усмонов (Темур Турдиев, 46), Алишер Орифжонов (Шоҳруҳ Пирназаров, 67), Собир Усмонхўжаев (Зафар Қорақулов, 46), Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов (Умид Зайниддинов, 46), Хуршид Йўлдошев Набижонович (Фарҳод Мирааҳматов, 46), Алишер Шоғуломов (Никита Павленко, 46), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Маъруф Аҳмаджонов, 46).
“Гулистон”: Илҳом Жуманов, Никита Свиридов, Муҳаммад Файзуллаев, Дилшод Шукуров, Фаррух Зикрияев, Суҳроб Саримсоқов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Бобурмирзо Усмонов, Алишер Хотамов, Азамат Абдуллаев, Шароф Айтбоев.
Захирадан тушганлар: Акбар Саттаев, Рустам Қодиров, Владислав Пурак.
Голлар: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 27 – 1:0. Никита Свиридов, 30 – 1:1. Рустам Қодиров, 85 – 1:2.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика