Назорат учрашуви: “Локомотив” – “Шўртан” 4:0

Narzulla Saydullayev
13 окт 2014, 18:05
Чемпионат давомида вужудга келган танаффус мобайнида ўйин амалиётисиз қолмаслик мақсадида “Локомотив” бугун ўз марказий стадионида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг дастлаби бўлимида Марат Бикмаев ҳамдав Садриддин Абдуллаевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишган бўлишса, иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган икки ҳужумчи – Бобур Тиллабоев ҳамда Фарҳод Тожиевлар ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади.

Назорат учрашуви.

“Локомотив” – “Шўртан” 4:0

Голлар:
М. Бикмаев, С. Абдуллаев, Б. Тиллабоев, Ф. Тожиев

"Локомотив": Темур Жўраев (Игнатий Нестеров), Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев (Артем Филипосян) , Саҳоб Жўраев (Илҳом Суюнов), Виктор Карпенко (Иброҳим Раҳимов), Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Александр Гейнрих (Бобур Тиллабоев), Марат Бикмаев (Фарҳод Тожиев), Алишер Шоғуломов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz