

Пойтахтимизда йиғин ўтказаётган бир қатор жамоалар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда. Хусусан, бугун "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўзаро баҳс юритишди. Қибрайда бўлиб ўтган ўйинда кучлар тенг келди - 2:2. Фарғоналиклар сафида Шерзод Ҳакимов дубль қайд этган бўлса, наманганликлар таркибида майдонга тушган Дарко Станоевич бир марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Шунингдек, Искандар Шойқулов учрашувда автогол муаллифига айланди.




