UZ

Сўнгги янгиликлар

"Навбаҳор"нинг бугунги машғулоти ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг бугунги машғулоти ҳақида

Бугун "Навбаҳор" Олий лига 25- тури доирасидаги "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарлик ўтказди.
Мустафо Байрамов ва Нўъмон Хасанов биргаликда ўтказган машғулот асосан футболчиларнинг ҳужумда қандай ҳаракат қилиши, қанотдан ошириб берилган тўп билан тўғри муомала қилиш ва аниқ зарба бериш ҳамда жисмоний холатни яхшилашга қаратилди. Машқ сўнггида жамоа икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ўтказди. Сариқ ва қизил экипировкали таркиблар ўртасидаги беллашувда ҳисоб очилгани йўқ.

Клуб шифокори Баҳодир Абдуғаниев таъкидлашича, ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев янги йилгача жарохатидан фориғ бўлади. "Сўғдиёна" билан кечган ўйинни жарохати туфайли қолдириб юборган ҳимоячимиз Тимур Яфаров ҳам машғулотда қатнашди.

"Қизиллар": Виктор Мочалов, Дурбек Умаралиев, Қаҳрамон Махаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Султанов, Акбаршо Рашидхонов, Муҳаммад Расулов, Билол Шарофиддинов, Абдуазиз Султонов, Соҳиб Абдуллаев, Абдураззоқ Жўраев, Александр Лупашко.

"Сариқлар": Павел Леус, Ботир Тўрабоев, Тимур Яфаров, Рустам Аъзамов, Азим Аҳмедов, Леонид Кошелев, Собир Ҳамидов, Аъзам Алиев, Акрам Баҳритдинов, Аюбхон Гаппаров, Абдумалик Абдуллаев, Рўзим Аҳмедов.

Жамоалар гол уришолмаганидан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси ташкил қилинди. 11 метрлик жарима зарбаларидан "қизил" формали таркиб қўли баланд келди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика