«Навбаҳор»да дарвозабонлар билан ким ишламоқда?

Narzulla Saydullayev
6 фев 2018, 08:30
Ўтган мавсум супер лигада иштирок этиб, 5-ўринни банд этган «Навбаҳор»дан мухлислар жорий йилда ҳам ижобий натижа кутмоқда.

Бош мураббий Илҳом Мўминжонов клубнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, таркиб тузмоқда. Айрим етакчи футболчилар жамоа сафини тарк этган бўлсада, «лочинлар» устози уларнинг ўрнини бошқалар билан тўлдиришга уринмоқда.

Мураббийлар штабида ҳам кичик бир ўзгариш юз берган кўринади. Гап шундаки, ўтган йили «Навбаҳор»да дарвозабонлар билан маҳаллий мураббий Илҳом Абдуқодиров шуғулланганди. Аммо наманганликларнинг пойтахтдаги йиғини чоғида биз ушбу постда Шавкат Абдухўжаев фаолият юритаётганига гувоҳ бўлдик. Бунгача «Андижон», «Обод», «Сўғдиёна» каби жамоаларда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган Абдухўжаев ўз вақтида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ҳам фаолият юритган. Жиззахликлар билан хайрлашгач, ушб мураббийни ҳеч қайси жамоада учратмаётган эдик. Афтидан уни Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» мураббийлар штабига қўшиб олган кўринади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia