UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди Янгиликлар

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси бугун тушликдан сўнг тақдимот маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирни кенг тарзда ёритиш мақсадида Намангандаги “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда ажойиб футбол атмосферасига гувоҳи бўлдик. Клуб раҳбарияти стадион маъмурияти билан ҳамкорликда тақдимот маросимини кўтаринки руҳда ташкил этиш учун яхшигина сценарий ишлаб чиққанини кўриш мумкин.



Тақдимот маросимини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Маросимга Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ташриф буюрди. Унга шаҳар ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ҳамда клуб президенти ҳамроҳлик қилди.



“Навбаҳор” мураббийлар штаби ва футболчилар мазкур тадбирга чиройли костюм-шим либосларида бир хилда кириб келгани, эътиборимизни тортди.



Шунингдек стадионга келган мухлисларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкилотчилари элимиз суйган санаткорлар Равшан Комилов ва Искандар Ҳамроқуловни таклиф этгани айни муддао бўлди дейиш мумкин. 



Айниқса наманганлик сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ҳангомалари тадбир иштирокчиларига хурсандчилик улашди.



Тадбирда кутилганидек, футболчиларнинг бу йил қайси рақамда ўйнашларини расман эълон қилиниб, вилоят ҳокими томонидан ўйинчиларга футболка топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Янги футболчилар қайcи рақамларни олишди:
35. Раҳимжон Давронов
4. Фарҳод Мираҳматов
5. Хушнуд Авилов
10. Қувондиқ Рўзиев
18. Баҳром Абдураҳимов
28. Никола Тасич
67. Марко Путинчанин
88. Славиша Стоянович

Қуйидаги футболчилар эса ўз рақамларини ўзгартиришди:

6. Шерзод Ғуломжонов
8. Сардор Теляков
17. Эҳсони Паншанбе
24. Даврон Ҳошимов



Тақдимот маросимининг сўнггида “Марказий” стадионда жамоавий суратга тушилди. 




Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни (43та сурат) сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика