UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  22 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0

"Навбаҳор" Украина клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Навбаҳор" Украина клуби билан дуранг ўйнади

Хабар берганимиздек, ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган жамоамиз мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсини Украинанинг “Оболонь” (Киев) жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида маҳоратли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, “лочинлар”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишларини таъминлади.

Иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга ҳарақат қилган киевликлар автогол туфайли ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Натижада учрашув дуранг – 1:1 ҳисобида якунланди.

"Навбаҳор": Раҳимжон Давронов, Шаҳзод Ҳамидов, Сардор Теляков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Никола Тасич, Аббос Ғуломов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Ғуломжонов, Баҳром Абдураҳимов, Илҳом Алибоев, Ҳусайн Эргашбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Қувондиқ Рўзиев, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Забиҳилло Ўринбоев, Славиша Стоянович.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика