"Навбаҳор" "Сурхон" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
17 фев 2018, 09:54
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини Про-лига вакили Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйинда ҳисоб очилмади. 

Мазкур учрашувда “лочинлар” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Илья Гаврилов, Томислав Пажович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид  Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Ойбек Қиличев, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Сулаймонов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Мирзоҳид Маматханов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Беҳруз Содуллаев,  Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиёзов, Авазбек Маматхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари бундан олдин Фарғонанинг  “Нефтчи” клуби билан ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати