"Навбаҳор" Россиянинг учинчи дивизиони клубига қарши ўйинда қайси футболчилар майдонга тушишини эълон қилди
12 фев 2021 13:48
Янгиликлар
"Навбаҳор" Россиянинг учинчи дивизиони клубига қарши ўйинда қайси футболчилар майдонга тушишини эълон қилди
Туркиянинг Белек шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси бугун навбатдаги назорат-синов баҳсини Смоленскнинг "Красний" жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” мураббийлар штаби асосан иккинчи таркиб футболчиларини майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини синовдан ўтказишни режалаштирган. Чунки бир неча кундан сўнг “лочинлар”ни “Урал”га қарши яна бир ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Қолаверса, Нўъмон Ҳасанов шу тариқа қўл остидаги барча футболчилар, жумладан, жамоада кўрикдан ўтаётганларнинг ҳам ўйинига баҳо бериш имкониятига эга бўлади.
Унга кўра, бугунги баҳсни қуйидаги футболчилар дастлабки дақиқалардан бошлашади:
Раҳимжон Давронов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Фарҳод Мираҳматов, Шерзод Ғуломжонов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Эҳсони Паншанбе, Илҳом Алибоев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар