UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ўртоқлик ўйинлари. Чили қийинчилик билан зафар қучди, Данияда йирик ғалаба, Колумбия эса Жазоирга ютқазди  0 01:50Евро-2020 йўлланмасини нақд қилган навбатдаги терма жамоа маълум бўлди  0 01:35Евро-2020 саралаш. Италия Лихтенштейнни тор-мор этди, Родригонинг 90+2 дақиқадаги голи Испанияни мағлубиятдан қутқарди ва бошқа натижалар  3 00:55Модрич қачон сафга қайтиши маълум  0 00:20Баҳрайн терма жамоаси 7 йилдан сўнг, Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади  19 23:34ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?  9 23:30ЖЧ-2022 саралаш. Баҳрайн кутилмаганда Эронни таслим этди, Қатар эса Уммондан устун келди  29 23:10Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  9 22:55Евро-2020 саралаш. Пуккининг дубли Финляндияга йирик ғалаба тақдим этди  2 22:35Роппа-роса 9 ой ўтиб, Ўзбекистон МТЖ кетма-кет 2та расмий ўйинда зафар қучди  33 22:20Шомуродовнинг голли серияси 4та ўйинга етди  37 21:49Coca-Cola Суперлигаси 22-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  12 21:45"Golden Boy 2019" давогарларининг трансфер нархлари билан танишинг  2 21:41"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!  2 21:36Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"  65

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: ўзаро ўйинлар тарихидан

Суперлига 1-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” баҳси эртага Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

“Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 26 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 53-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 52 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.

Ўтган мавсумдаги ўйинлар
Ушбу жамоалар ўтган мавсумдаги ўйинларда бир мартадан ғалаба қозонишган. Қўқондаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, Намангандаги учрашувда ҳам майдон эгалари ғалаба қозонишган.

Собиқ ўйинчилар
Ўтган мавсумдаги “дерби”ларда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган – Ўткир Юсупов ва Ғиёс Комиловлар энди қўқонликларга қарши майдонга тушишлари мумкин. Собиқ ўйинчилар ҳақида гап кетганда, “Қўқон-1912” жамоасида танилган Игорь Голбанни ҳам қайд этиш лозим. Россиялик футболчининг Ўзбекистондаги биринчи ўйнаган жамоаси – “Қўқон-1912” клуби бўлади.

Кимнинг трансфер нархи баланд?
Германиянинг Transfermarkt.de портали футболчиларнинг тахминий трансфер нархини эълон қилиб боришидан хабарингиз бор. Ушбу сайтнинг маълумотига кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий трансфер нархи 4,15 миллион еврога баҳолган. Қўқонликлар сафидаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога тенг.

“Навбаҳор”нинг умумий трансфер нархи эса 6,13 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи – Игорь Голбан бўлиб, унинг тахминий трансфер нархи 900 минг еврони ташкил этмоқда.

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 1-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қибрайдаги стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.


Навбаҳор

Остон Ўрунов - 22'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 15:00

1
:
1
Тугади

Қўқон-1912

Шаҳбоз Эркинов - 67'

45'
90'
22'  Остон Ўрунов
22'  Иван Соловьёв
46'  Иван Соловьёв (Шаҳзод Шайманов)
59'  Аббос Ғуломов (Эльман Тагаев)
77'  Абдужамол Исроилов
84'  Абдужамол Исроилов (Азиз Ибрагимов)
48'  Шаҳбоз Эркинов
62'  Иқбол Маликжонов (Жамшид Ҳасанов)
67'  Шаҳбоз Эркинов
71'  Суҳроб Бердиев (Милош Николич)
81'  Қувондик Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Жавоҳир Эсонқулов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг