"Навбаҳор" "Қизилқум" футболчиларига "ов"ни бошлади

Narzulla Saydullayev
14 июл 2021, 11:20
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби иккинчи даврадан олдин таркибни кучайтирмоқчи.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Навбаҳор" вакиллари "Қизилқум" клубининг 5-6 нафар асосий футболчилари билан алоқага чиққан ва уларни Наманганга келишга кўндирмоқчи бўлган. Бироқ футболчиларнинг "Қизилқум" клуби билан амалдаги шартномаси бор.

Навоий клуби мураббийлар штаби бу нарса регламентга тўғри келмаслигини, шартномаси бор футболчини трансфер қилмоқчи бўлса аввал клубни огоҳлантириш кераклигини эслатиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia