UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  3 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  38 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  19 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2

“Навбаҳор”: "Оқ-тепа"га ютқаздик, Дониёр Усмонов жамоадан кетди Янгиликлар

“Навбаҳор”: "Оқ-тепа"га ютқаздик, Дониёр Усмонов жамоадан кетди

Режага кўра бугун “Навбаҳор” футболчилари мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” клуби билан куч синашишди.
“Оқ-тепа” жамоасига қарашли майдонда бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин “Оқ-тепа” жамоаси ҳисобни очишга эришди. Айнан ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувни “Навбаҳор” қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Юрий Рижко, Бобир Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматилло Бердимуродов, Алишер Маҳмудов, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Санъат Шихов, Суннатилла Мамадалиев, Мўйдин Мамазулумов.
Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Тимур Кагиров, Роббим Ҳасанов, Азамат Бобожонов, Муҳаммад Расулов.

“Оқ-тепа”га қарши учрашувда анчадан бери жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган Азим Аҳмедов ниҳоят майдонга қайтди. Жамоага молдовалик посбон Александр Меленчук таклиф этилганлиги боис ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Дониёр Усмонов билан хайрлашилди. Усмонов навбатдаги мавсумни бошқа жамоа сафида ўтказадиган бўлди. Усмоновнинг кейинги фаолиятини муваффақиятли кечишини тилаб қоламиз.

Жамоа навбатдаги назорат ўйинини 1 март куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашувдан кейин Тошкент йиғини якунига етади. 4 мартдан эса машғулотлар Наманганда давом эттирилади.

Мавсумга тайёргарликни Наманганда давом эттираётган ёшлар ҳам навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафарги ўйинда футбочилар “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан куч синашишди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби майдонида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба голларига Азизбек Сайфиддинов (пен.) ва Илҳом Алибаевлар муаллифлик қилишди. Ёшлар эртага биринчи лига вакили “Ёзёвон” жамоаси билан меҳмонда куч синашишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика